09:33 / 23.12.2016
8305

НАСА Саҳрои Кабирдаги қор суратларини тақдим этди

© Фото: аккаунт Karim Bouchetata в Facebook

НАСА Саҳрои Кабирда ёққан қор тасвирланган суратни тақдим этди. У маҳкаманинг Twitter’даги саҳифасида чоп этилган.

" Landsat йўлдошидаги ETM+ (Enhanced Thematic Mapper Plus) ускунаси Африка шимолида 2016 йилнинг 19 декабрь куни ёққан қорнинг 7 та суратини олди", - таъкидланган маҳкамада. Фотосуратларда Марокаш ва Жазоир чегараси атрофидаги ҳудудларни кўриш мумкин.

НАСА мутахассисларнинг сўзларига кўра, "йўлдошлардан олинган маълумотлар таҳлили Саҳрои Кабир Атласи  (Жазоир ва Марокаш туманларидан тоғ тизмалари тизими) ҳудудида қор ёғиши – ўта ноёб ҳодисадир".

Эслатиб ўтамиз, Жазоирнинг Айн-Сефра шаҳридаги бундай табиат ҳодисаси тасвирланган фотосуратлар чоршанба куни тарқалганди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қор бир кун ўтиб эриб кетган. 

 

Top