Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин: Россия – исталган агрессордан кучлироқ
Россия барча эҳтимолий тажовузкор кучлардан кучлироқ. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Путин жума куни ташкил этилган катта матбуот анжуманида хабар қилди, дея ёзади «Лента.ру».
«Ҳеч ким АҚШда – энг кучли Ҳарбий кучлар борлиги ҳақида гапирмади. Россия – исталган агрессордан кучлироқ», - дея айтиб ўтди давлат раҳбари The Wall Street Journal журналисти саволига жавоб бераркан.
Аввалроқ, АҚШ давлат департаменти расмий вакили Жон Кирби бу фикрга қўшилмаслиги ҳақида маълум қилганди. «Ўйлашимча, Қўшма Штатлар Ҳарбий кучларидаги профессионаллик, билим ва имкониятлар борасида умуман баҳс қилиш ярашмайди», - дея таъкидлаб ўтди у.
Путин 22 декабрь куни Мудофаа вазирлиги коллегиясининг кенгайтирилган йиғилишида Россиянинг ҳарбий устунлиги ҳақида маълум қилганди. Унинг таъкидлашича, мамлакат армия ва флотни модернизация қилиш, қўшинларни тайёрлашдаги ишларни жадаллик билан олиб бориши керак. Акс ҳолда, унинг сўзларига кўра, «вазият дунёда содир бўлаётган ҳодисаларни ҳисобга олган ҳолда тезкорлик билан ўзгариши мумкин».
Мавзуга оид
00:26
Қозоғистон-Россия чегарасида автомобиллардан иборат кўп километрли тирбандлик юзага келди
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
22:29 / 05.06.2026
Россия яна урушни танлади — Зеленский Путинга жавоб берди
20:55 / 05.06.2026