Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ТИВ раҳбарини қабул қилди
23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиеёв, Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисовни қабул қилди. Бу ҳақда, президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Давлат раҳбари меҳмонни илиқ кутиб олар экан, унинг шахсида Қозоғистон раҳбарияти ва қардош халқини Қозоғистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги билан самимий қутлади.
Бугунги кундаги ишончли ва бой ўзбек-қозоқ мулоқоти икки давлат ва дўст халқларнинг узоқ муддатли манфаатларига жавоб бериши ҳамда чуқур тарихий илдизларга эгалиги ва икки томонлама ўзаро ҳамкорликнинг барча жабҳасида ривожланаётгани қайд этилди.
Қозоғистон ТИВ раҳбари самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, Президент Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистон Президенти ва халқига самимий қутловлари ва ҳурматини етказди.
Ерлан Идрисов, шунингдек, Ўзбекистон Президентини президентлик сайловларидаги ишончли ғалабаси билан яна бир бор қутлади.
Қабул чоғида қайд этилганидек, икки мамлакат яқин қўшни ва вақт синовидан ўтган ҳамкорлар сифатида хавфсизлик ва барқарорлик, барқарор иқтисодий, ижтимоий ва ўзаро ривожланишдан ҳамда умуман, Марказий Осиё минтақасининг тараққий этишидан манфаатдордир.
Шу маънода Қозоғистоннинг БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2017-2018 йиллардаги доимий бўлмаган аъзолари таркибига кириши ва бунинг Ўзбекистон томонидан қўллаб-қувватланиши, Марказий Осиё мамлакатлари манфаатларини глобал миқёсда илгари суриш бўйича янги имкониятлар эшигини очади.
Мулоқот чоғида ўзбек-қозоқ алоқалари кун тартибида турган кенг қамровли масалалар, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация соҳалари бўйича фикр алмашилди. Хусусан, Ўзбекистон ва Қозоғистон минтақадаги йирик савдо ҳамкорлар сифатида бу борадаги муносабатларни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш, барча захиралардан фойдаланишга тайёрдир.
Унда, шунингдек, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашувлар бўлди.
Мавзуга оид
11:22 / 02.05.2024
Президент: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
21:36 / 01.05.2024
ЕТТБ Ўзбекистонда «яшил» шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этади
09:04 / 30.04.2024
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар миллий жамоасини табриклади
19:48 / 29.04.2024