Ливиянинг Afriqiyah Airways авиакомпаниясига тегишли олиб қочилган A320 самолётида бўлган йўловчиларнинг барчаси озод этилди. Самолётни олиб қочган 2 шахс ҳам Мальта ҳукуматига таслим бўлган. Бу ҳақда Мальта бош вазирининг расмий твиттерида маълум қилинган.
Айни вақтда улар ҳуқуқ-тартибот органлари назоратида.
Бундан олдинги хабарларда, гаровга олувчилар Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Қаззофийнинг ўғли Сайфулисломни озод этиш талабини қўяётгани маълум қилинганди.
Ушбу шахслар Мальта ҳукуматидан бошпана сўрамоқда.
















