Спорт | 00:54 / 25.12.2016
5497
1 дақиқада ўқилади
«ПСЖ» «Вольфсбург» ярим ҳимоячисини харид қилди
Юлиан Дракслер «Вольфсбург» футбол клубини расман тарк этди. У «ПСЖ» билан 4,5 йиллик шартномага имзо чеккан. Бу ҳақда «бўрилар» сайти хабар берди. Трансфер қиймати маълум қилинмаган.
«Биз Дракслер, унинг вакиллари ва «ПСЖ» раҳбарияти билан сўнгги бир неча кун давомида музокаралар олиб бордик. Натижада барча томонлар учун жуда ҳам яхши келишувга эришилди», - дея айтиб ўтди немис клубининг спорт директори Олаф Ребе.
Маълумот учун, футболчи «Вольфсбург»да 2015 йилдан бошлаб тўп сурган ҳамда 34 учрашувда 5 гол уришга муваффақ бўлди.
Мавзуга оид
20:59 / 29.07.2023
«Ланс» Германияда дуранг қайд этган баҳсда Абдуқодир Ҳусанов дебютини ўтказди
21:16 / 06.04.2019
Бундеслига. «Байер»ни мағлуб этган «РБ Лейпциг» учинчи ўринга кўтарилди ва бошқа натижалар
20:59 / 28.04.2018
Бундеслига. «Бавария» ёшлар таркиби билан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, «Кёльн» лигани тарк этди
23:27 / 30.09.2017