Жаҳон | 08:30 / 27.12.2016
19973
1 дақиқада ўқилади
АҚШ генерали ИШИДнинг батамом тор-мор этилиши муддатини тахмин қилди
АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция кучлари қўмондони генерал Стивен Таунсенднинг тахмин қилишича, ИШИД террорчилик гуруҳини 2018 йилга келиб батамом тор-мор этиш мумкин. Бу ҳақда у Daily Beast порталига берган интервьюсида маълум қилган.
Америка генералининг фикрича, жангариларни уларнинг пойтахтлари – Ироқнинг Мўсул ва Суриянинг Раққа шаҳарларидан чиқариш вазифаси 2018 йилга келиб уддалаш мумкин бўлади. Бунда, жангарилар гуруҳлари Сурия ва Ироқ оралиғидаги саҳрога жойлашиб олишлари мумкин.
Таунсенд, шунингдек, Ироқдаги кўнгиллилардан иборат бўлинмаларни «ўта интизомли» иттифоқчилар дея олқишлаган.
Мавзуга оид
09:15
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024