Forbes сайёрамизнинг энг қиммат бешта футбол стадиони рўйхатини тузиб чиқди. Қуйида уларнинг фотосуратлари ва қиймати ҳақидаги тегишли маълумотларни тақдим этамиз.
Yankee Stadium (2009), Нью-Йорк

2,3 миллиард доллар
Футбол учрашувларидаги сиғими: 30 300 (49 600 ўринга кенгайтирилиш имкони бор)
Стадион бейсбол ўйингоҳи йўналишида қурилган. New York Yankees бейсбол клубининг янги стадиони қурилиши 2006 йилда бошланган бўлиб, лойиҳага умумий ҳисобда 1,2 миллиард доллар сарфланган.
“Манчестер Сити” клуби эса 2013 йилда бейсбол “Янки”ларнинг раҳбарияти билан келишув асосида MLS’га кириш учун 100 миллион доллар тўлади ва 2015 йилдан бошлаб лигага “Нью-Йорк Сити” жамоаси қўшилди.
Wembley Stadium (2007), Лондон

1,462 миллиард доллар (757 миллион фунт)
Сиғими: 90 000
Стадион икки ёққа сурилувчи том ва енгил атлетика бўйича мусобақалар ўтказилса, трибуналар бир қисмининг олиниши мумкинлиги билан ажралиб туради (сиғим 60 000 га камаяди)
“Уэмбли”ни қайта таъмирлаш лойиҳаси 1996 йилда тайёрланган бўлиб, у 6 йилдан сўнг тасдиқланди. Пудратчи билан имзоланган шартнома қиймати 757 миллион фунтни ташкил қилди.
Эски стадионни бузиш ишлари 2002 йилнинг сентябрида бошланди, бир йил ўтиб қурилиш ишларига старт берилди. Футбол ассоциацияси эса аренани 2007 йилнинг мартида фойдаланишга олди. Икки ой ўтиб янги “Уэмбли” очилди – Англия Кубоги финали. Ўшандан бери стадионда мамлакат терма жамоаси уй учрашувлари, миллий кубок мусобақалари финал баҳслари ўтказилади.
Singapore National Stadium (2014), Сингапур

1,4 миллиард доллар (1,87 миллиард сингапур доллари)
Стадион икки ёққа сурилувчи том, биринчи қаватнинг трибуналарни ўзига “тортиб олиш” хусусияти билан ажралиб туради. Бундан енгил атлетика мусобақаларини ўтказиш мақсадида фойдаланилади.


















