Жаҳон | 08:10 / 28.12.2016
21196
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған АҚШ бошчилигидаги коалиция ИШИДга ёрдам беришига исботи борлигини айтди

Фото:Getty images

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған унда АҚШ бошчилигидаги коалиция Суриядаги террорчилик гуруҳларига, жумладан ИШИДга ёрдам беришига исбот борлигини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Эрдўғаннинг айтишича, коалиция кучлари ИШИДга қарши кураш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаяпти. 

"Улар бизни ИШИДни қўллаб-қувватлашда айблашди. Улар ҳозир террорчилик гуруҳлари, жумладан ИШИД, "Халқ мудофааси отрядлари" ва "Демократик иттифоқ"ни қўллаб-қувватламоқдалар. Бизда бунинг исботи, жумладан фотосуратлар ва видео бор", деб айтди Эрдўған Анқарадаги матбуот-анжуманида.  

Туркия ҳукумати Суриядаги энг йирик курд партияси "Демократик иттифоқ"ни Туркиядаги Курдистон ишчи партияси билан алоқадор террорчилик ташкилоти деб ҳисоблайди. "Халқ мудофааси отрядлари" ва "Аёллар мудофаа отрядлари" эса "Демократик иттифоқ"га бўйсунади ва курд туманларини террорчилардан, жумладан ИШИДдан ҳимоя қилади. Туркия шунингдек "Халқ мудофааси отрядлари"ни ҳам террорчилик гуруҳи деб ҳисоблайди.

Аввалроқ Сурия президенти Башар Асад ҳам АҚШни террорчиларни қўллаб-қувватлашда айблаганди. Унинг айтишича, Пальмирани эгаллаб олган жангарилар шаҳарга "ёки америкаликларнинг бевосита ёрдамида, ёки америкаликларнинг рухсати билан" келган.  

 

Мавзуга оид