Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ бош вазири ИШИД қачон тор-мор қилинишини айтди
Фото: EPA/AHMED JALIL
Ироқ уч ой давомида мамлакатда ҳаракат қилувчи ИШИД тузилмаларини тор-мор этади. Бу ҳақда Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий маълум қилди, деб хабар бермоқда Al Sumaria телеканали.
"Барча мавжуд маълумотларга кўра, Ироққа ИШИДни батамом тор-мор этиши учун 3 ой талаб қилинади", деб айтди бош вазир.
Айни вақтда Ироқ армияси ИШИД жангарилари ўзларининг Ироқдаги пойтахти деб ҳисоблайдиган Мўсул шаҳрини озод қилиш бўйича операция ўтказмоқда.
Бундан аввал Ироқ ва Сурияда ИШИДга қарши халқаро операцияга қўмондонлик қилувчи америкалик генерал-лейтенант Стивен Таунсенд ИШИД батамом 2 йилдан аввалроқ тор-мор этилмаслигини айтганди. Унинг айтишича, аксилтеррорчилик коалицияси зўр бериб ишлаганда Мўсул ва Раққани жангарилардан 2018 йил охиридан эртароқ озод қила олмайди.
Мавзуга оид
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
11:10 / 13.03.2026