09:49 / 31.12.2016
5769

АПЛнинг 19-тури дуранг билан бошланди

Англия чемпионатининг 19-турида «Ҳалл Сити» ва «Эвертон» 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

«Йўлбарслар» 6-дақиқадаёқ Майкл Доусоннинг голи эвазига ҳисобни очди. Биринчи бўлим охирида «ирислар» Дэвид Маршалл ҳисобига ёзилган автогол эвазига ҳисобни тенглаштирди.

65-дақиқада мезбонлар Роберт Снодграсснинг аниқ зарбаси туфайли яна олдинга чиқишди. Аммо ўйиндаги якуний натижа 84-дақиқада Росс Баркли томонидан ўрнатилди - 2:2.

Эндиликда АПЛ турнир жадвалида «Ҳалл Сити» 13 очкоси билан 19-ўринда қолмоқда, «Эвертон» эса очколари сонини 27тага етказиб, 7-поғонада жойлашган.

Ҳалл – Эвертон 2:2
Голлар: 1:0 – 6 Доусон, 1:1 – 45, автогол Маршалл, 2:1 – 65 Снодграсс, 2:2 – 84 Баркли.
Ҳалл – Маршалл, Магуайр, Доусон, Дэвис, Ал-Муҳаммади, Снодграсс, Мейлер (Клукас, 56), Ливермор, Робертсон, Диоманде (Ҳаддлстоун, 85), Мбокани.
Эвертон – Роблес, Коулмэн, Жагелка, Уильямс, Бейнс, Гуйе, Бэрри (Дэвис, 66), Валенсия (Кэлверт-Льюин, 74), Баркли, Миральяс (Фунес Мори, 87), Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Жагелка (60), Ал-Муҳаммади (62), Дэвис (75), Магуайр (83).

Top