Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕХҲТда раислик қилиш Австрияга ўтди
Австрия 2017 йилда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига раислик қилишни расман қабул қилиб олди. Раислик вазифаси Австрия ташқи ишлар вазири Себастьян Курцга германиялик ҳамкасби Франк-Вальтер Штайнмайердан ўтди.
Эътиборлиси, янги раис ЕХҲТ ишини ташкилот бош қароргоҳи жойлашган Венадан бошқаради. Шубҳасиз, ўз уйинг ёрдам беради, бироқ янги раиснинг иши у эришган натижаларга кўра баҳоланади.
Курц Австриянинг раислик вақтидаги устувор вазифаларини баён қилди. Асосан бу иш ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришга қаратилган бўлади. Нафақат географик жойлашув, балки бетарафлик сиёсати Австрияга кўп йиллар давомида Шарқ ва Ғарб ўртасида кўприкларни барпо этишга, энг долзарб масалалар бўйича сиёсий мунозаралар маркази ролини ўйнашга ижозат берган. Айнан жаҳон муаммоларини ҳал қилишда тўпланган тажриба Австрияга халқаро кун тартибига ижобий таъсир қилишга ёрдам бериши керак.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
10:24 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби Феридун Синирлиўғлу билан учрашди
22:50 / 01.06.2026