Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бағдоддаги теракт қурбонлари сони 32 нафарни ташкил қилди
Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида амалга оширилган навбатдаги портлаш оқибатида 32 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги маҳаллий полицияга асосланиб хабар тарқатди.
Дастлабки хабарларда портлаш ўндан ортиқ кишини ҳаётдан олиб кетгани айтилганди.
Аниқлик киритилишича, 61 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса Мадинат-ас-Садр туманида худкуш террорчи томонидан содир этилган. У одамлар гавжум жойга автомобилда келиб, портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган.
Ҳозирча теракт учун жавобгарликни ҳеч бир ташкилот зиммасига олмади.
Мавзуга оид
17:16 / 01.06.2026
Малтадаги пиротехника заводида кучли портлаш рўй берди
22:04 / 31.05.2026
Мянмада бинода юз берган портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
22:01 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
11:57 / 17.05.2026