Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулдаги масжидда отишма содир этилди
1 январда номаълум эркак Истанбулдаги масжидлардан бирида одамларни милтиқдан ўққа тутди. Бунинг оқибатида 2 киши яраланди. Улар шифохонага етказилганлар.
Айни вақтда воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот муассасалари ишламоқда. Юз берган воқеанинг барча тафсилотлари ва сабаблари аниқлаштирилмоқда, деб хабар бермоқда Hurriyet нашри. Полиция жиноятчини қидириш ва қўлга олиш учун барча чораларни кўрмоқда.
Бундан аввалроқ Истанбулдаги "Reina" тунги клубига Санта-Клаус кийимидаги номаълум кимса кириб, у ерда янги йилни нишонлаётган одамларни ўққа тутганди. Оқибатда 39 киши ҳалок бўлган, 69 киши яраланган.
Мавзуга оид
09:26 / 05.05.2026
Вашингтондаги Оқ уй яқинида отишма содир бўлди, ярадор бор
22:19 / 19.04.2026
Айова университетида содир бўлган отишма оқибатида бир неча киши яраланди
23:32 / 16.04.2026
Болаларни ўлдирган болалар. Туркия мактабларидаги қонли отишмалар тафсилоти
12:53 / 16.04.2026