Жаҳон | 10:36 / 03.01.2017
14958
2 дақиқада ўқилади

Facebook асосчиси 2016 йилда атеизмдан воз кечди

Аввал атеист позициясини тутган Марк Цукерберг ўзи яратган ижтимоий тармоқ орқали динни дунё маданиятининг жуда муҳим қисми, деб ҳисоблашини маълум қилди. 

Янги йил арафасида у 83 миллион фолловерини Рождество ва Ханука билан табриклаб, пост қолдирди ҳамда хабарлар созламасида ҳозирда Қутқарувчининг таваллудини нишонлаётганига ишора қилди. 

Изоҳларда Facebook асосчиси ва директори фолловерлардан бирининг "Сиз атеист эмасмисиз?" деган саволига жавоб берди.

"Йўқ. Мен яҳудий сифатида вояга етдим, кейин шундай пайт келдики, мен турли нарсалар ҳақида ўйланиб қолдим. Бироқ энди дин - жуда муҳим аҳамиятга эга эканлигига ишонаман", - деб ёзди Цукерберг. 

Шуни таъкидлаш жоизки, 2016 йилнинг 29 августида Марк Цукерберг турмуш ўртоғи билан бирга Ватиканга ташриф буюрди ва Франциск (папа) билан учрашди, кейин ижтимоий тармоқларда бу учрашувни ҳеч қачон унутмаслиги ҳақида ёзди. 31 декабрда у ўз аккаунтида папанинг сўзларини тинглаётгани акс этган қабул суратини жойлади ва бу учрашув у учун "илҳомлантирувчи тажриба" бўлганини қайд этди. 

Цукербергнинг юқорида келтирилган пости остида фойдаланувчилардан бири нима учун у яратган ижтимоий тармоқ Рождество билан табрикламаслиги билан қизиқди. Тармоқ раҳбари суҳбатни ҳазилга буриб, "Сиз Исонинг аккаунтига ёзилганмисиз?", дея жавоб қайтарди. 

Мавзуга оид