Жаҳон | 07:45 / 05.01.2017
6082
1 дақиқада ўқилади

Венесуэлага янги вице-президент тайинланди

Фото: EFE

Венесуэла президенти Николас Мадуро агар ўзи истеъфога кетадиган бўлса, унинг ўрнини эгаллайдиган янги вице-президентни тайинлади, деб хабар бермоқда "Франс Пресс" ахборот агентлиги. 

Мадуро телемурожаат вақтида мамлакат штатларидан бирининг губернатори 42 ёшли Тарик Ал-Айссамийни вице-президент лавозимига 2017-2018 йилларга тайинлаганини маълум қилди. 

Бундан ташқари, Reuters ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Мадуро иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига Рамон Лобони, нефть саноати вазири лавозимига эса Нельсон Мартинесни тайинлаган.

Венесуэладаги инқироз мухолиф парламент иши бошлангандан кейин мураккаблашди. Ҳозирда қонунчилик ва ижрочи ҳокимият ўртасида ҳеч қандай ўзаро алоқа йўқ. Президент мухолифатни "парламент тўнтаришини" амалга оширишга уринишда айбламоқда, парламент эса президент томонидан конституция бузилганини айтмоқда.

Мавзуга оид