Жаҳон | 08:52 / 07.01.2017
44260
2 дақиқада ўқилади

АҚШ разведкаси ҳисоботини эълон қилди: Бош гумонланувчи – Москва 

АҚШ Миллий Разведкасининг таъкидлашича, РФ раҳбарияти 2016 йилги Америка сайловларига таъсир кўрсатиш бўйича кўрсатма берган. Бунда у республикачи Дональд Трамп номзодини маъқул кўрган. 

"Бизнинг баҳолашимизча, Россия президенти Владимир Путин АҚШ президентлиги учун 2016 йилги сайловларга таъсир кўрсатиш учун шахсан кўрсатма берган. Россиянинг мақсади Америка жамоатчилигининг АҚШдаги демократик жараёнларга ишончини барбод қилиш ва собиқ давлат котиби Клинтоннинг обрўсини тўкишдан иборат бўлган, шу билан унинг президентликка сайланишига халақит беришдан иборат бўлган. Бундан ташқари, Путин ва Россия ҳукумати сайланган президент Трампни очиқча қўллаб-қувватлаган", — дейилади МРБ, ФҚБ ва Миллий хавфсизлик агентлигининг қўшма ҳисоботида. 

Қайд этиш жоизки, ўтган йилнинг октябр ойидаёқ, АҚШ разведкаси мамлакат сайлов тизимларига уюштирилган киберхуружлар ортида "россиялик хакерлар" турганини таъкидлаган эди. Кейинроқ, Марказий Разведка Бошқармаси ОАВ воситасида Демократик партия серверларини бузишда Россияни айблаганди. Шу билан бир вақтда, АҚШ ҳукумати Россиянинг хакерлик ҳужумларига алоқадорлигини исботлайдиган далилларни келтирмаган. Расмий Москва бу каби айбловларни рад этмоқда. 

Мавзуга оид