Жамият | 15:26 / 07.01.2017
11823
2 дақиқада ўқилади

Озарбойжон туман судида 10 ёшли қизга нисбатан куч ишлатилди

Озарбойжон омбудсмени Эльмира Сулаймонова мамлакат шимолидаги судда 10 ёшли қизга нисбатан куч ишлатилганидан хабар топиб, вазиятга аралашишига тўғри келди. Trend нашри омбудсмен аппарати вакили Ойдин Сафихонли берган хабарга асосланиб, шу ҳақида маълум қилди. 

7 январь, шанба куни ижтимоий тармоқларда Губин туман судида 10 ёшли қизни уни тарбиялаган холасидан куч билан тортиб олиб, отасига топширилгани тасвирланган видео пайдо бўлди. Қизнинг ўзи шу кунга қадар отасининг борлиги ҳақида билмаганини маълум қилди, у отасини биринчи марта суд залида кўрган. 

Воқеа видеоси тарқалганидан кейин Озарбойжон омбудсмени аппарати Адлия вазирлигининг бош бошқармасига расмий хат билан мурожаат қилди. Унда суд ижрочиларининг вояга етмаган қизга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки психологик босим ўтказиш мумкин эмаслиги қайд этилди, шунингдек Болалар ҳуқуқи Конвенцияси ва болалар ҳуқуқи тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилганлигига оид далилларга эътибор қаратилди. 

Мавзуга оид