Аксарият кишилар ҳаётнинг муайян қисмини бир манзилдан иккинчисига етиб олишга сарфлашади. Эрталаб туриб, ишга кетаётганимизда кўпинча йўлларнинг тирбандлигига дуч келамиз, кечқурун уйга қайтаётганимизда яна шу аҳвол... Бу вазият катта шаҳарларда яшовчи ҳар бир кишига таниш ва афсуски, ҳозирча бу борада яхши томонга ўзгаришлар йўқ. Don't Panic нашри аҳолиси доимий тирбандликдан азият чекувчи 10 мегаполис рўйхатини тақдим этди.
10-ўрин. Буэнос-Айрес, Аргентина

Буэнос-Айрес шоппинг учун энг яхши жой бўлиши мумкин, ахир унинг кўчалари замонавий бутикларга тўла. Бироқ, йўлларда муаммоларга дуч келувчи шаҳарлар орасида ҳам унинг номи қайд этилган. Бу ерда мунатазам равишда йўл-транспорт ҳодисалари (ЙТҲ) содир бўлади, чунки маҳаллий ҳайдовчилар бундай тирбандликда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишмайди.
9-ўрин. Гвадалахара, Мексика

Гвадалахаранинг ажойиб ва ранг-баранг маданияти мамлакат фахри ҳисобланади. Маҳаллий аҳоли жамоат транспортидан кўра ўз транспорт воситаларини афзал кўради. Бу эса шундоқ ҳам мукаммалликдан йироқ бўлган шаҳар тизимига оғирлик қилади. Бундан ташқари, шаҳарда углерод оксиди муаммоси мавжуд: атрофдаги ўрмонлар уни қайта ишлай олмайди.
8-ўрин. Бангкок, Таиланд

Бангкок кўчалари бўйлаб ҳаракатланиш — ўлим билан ўйнашишдек гап. Тезкор скутерларнинг кўплиги ҳаттоки энг тажрибали ҳайдовчиларни ҳам эсанкиратиб қўяди, эндигина машина ҳайдашни ўрганганларни эса гапирмаса ҳам бўлади. Тропик иқлим бу вазиятни янада қийинлаштиради: жазирамадан асфальт ҳам эриб кетади.
7-ўрин. Рим, Италия






















