Хосеп Гвардиола Англия уни ўзгартирганини тан олди
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англиядаги ишига баҳо бериб ўтди.
«Менда турли хил ғоялар бўлган. Мисол учун уч ҳимоячи билан ўйнаш. Бу тактика иш бермаганда, ҳар доим айб мураббийда бўлади. Мен ҳеч қачон ўйинчилардан нолимайман.
Мен улар қандай иштиёқ билан машғулотлар олиб бораётганини кўриб турибман. Улар ҳақиқатан ҳам ўзларини кўрсатиш учун тиним билишмаяпти. Менинг вазифам уларга ёрдам бериш.
Баъзида менинг ғояларим унчалик яхши фойда бермайди. Чунки мен ҳамон футболчиларни, ўрганиш, уларни тушуниш ва ким қайси позицияда яхшироқ ўйнаши билан танишиш жараёнидаман.
Мен Англияни ўзгартирмоқчи эмасман, буни истамайман ҳам. Албатта, Англия мени ўзгартирди. Айнан шу сабабдан ҳам бу ерга келгандим. Бу эса жуда яхши.
15-20 йил фаолият олиб борадиган мураббий учун бутун фаолияти давомида бир ишни такрорлаш жуда зерикарли. Миллион марта такрорлаганман: бу ерга ўз ўйин услубимни Англияга мослаштириш учун келганман», – дея гапириб ўтган Гвардиола.
Мавзуга оид
11:13 / 10.11.2024
«Сити» инқирозда, «Ливерпул» олдинлаб кетди. Кун ўйинлари
13:17 / 06.11.2024
ЕЧЛда сенсациялар куни. «Реал» ва «Сити» ютқазди
12:33 / 03.11.2024
АПЛда сенсациялар куни, Ҳусановда илк қизил. Кун ўйинлари
12:39 / 24.10.2024