Бурчини унутган ота
Чортоқ туманида яшовчи Соҳиб Фозилов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) хотини билан ажрашганига тўрт йил ўтган бўлса-да, турли баҳоналар билан алимент тўлашдан ўзини четга олиб келди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.
Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2012 йил 17 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан С.Фозилов турмуш ўртоғи Лайло Фозиловага бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаб бориши белгиланган эди. Аммо суднинг ушбу қарорига панжа орасидан қараган, қонуний бурчини бажаришдан очиқчасига бош тортган “ота” ҳал қилув қарори чиққанидан бошлаб жорий йилнинг 1 июлига қадар жами 11 млн. сўмдан ошиқроқ миқдордаги алимент пулини тўламай келди.
Орада хотини биринчи ва сўнгги марта Соҳибдан 750 минг сўм пул ундиришга муваффақ бўлди. Ниҳоят етишмовчиликлардан зада бўлган, фарзандини бир ўзи боқишга қийналиб қолган Л.Фозилова ноқобил эри устидан ариза берди...
С.Фозилов вояга етмаган фарзандини таъминлашдан бош тортиб келганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддасига мувофиқ, унга нисбатан тегишли жазо тайинланди. Унинг собиқ турмуш ўртоғи, жабрланувчи Лайло Фозилованинг фойдасига 10 млн. 994 минг 89 сўм ундириб берилиши белгиланди.
Мавзуга оид
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
17:12 / 30.10.2024
Алиментдан қочиб юрган отани “илинтирган” ходим – МИБ операцияси тафсилотлари
15:52 / 25.10.2024
Малайзияда аёл касал эрига 6 йил ғамхўрлик қилди, аммо эркак соғайгач, уни ташлаб кетди
13:50 / 11.10.2024