Жамият | 14:14 / 10.01.2017
7561
2 дақиқада ўқилади

Британиянинг BAFTA мукофоти номзодлари эълон қилинди

Фото: Getty Images

Британиянинг кино ва телевизион санъат академияси  (BAFTA) ўз мукофоти номзодаларини эълон қилди. Бу ҳақида Variety нашри хабар берди. 

Бош триумфатор 11 мукофотга номзоди қўйилган "Ла-Ла Ленд" мусиқий фильми бўлиши кутилмоқда. "Манзил" ва "Тун оғушида" ленталари тўққизтадан номинацияга эга. "Денгиз бўйидаги Манчестер" фильмида эса 6 мукофотни қўлга киритиш имкони мавжуд.

"Виждон амри билан", "Фантастик ҳайвонлар ва улар қаерда яшайди", "Арслон" ҳамда "Мен, Дэниел Блейк" картиналарининг ҳар бири 5тадан йўналишда қайд этилган. "Ой шуъласи" ва "Флоренс Фостер Женкинс" тўрттадан мукофотга номзодлик қилишмоқда. 

Актёрлар орасидан Эндрю Гарфилд, Кейси Аффлек, Жейк Жилленхол, Райан Гослинг, Вигго Мортенсен, Эми Адамс, Эмили Блант, Эмма Стоун, Мэрил Стрип ва Натали Портман номзодлари қайд этилган. 

Мукофотни топшириш маросими 2017 йилнинг 12 февралида Лондон шаҳрида бўлиб ўтади. 
 

Мавзуга оид