Гандерилья шанба куни дивизия генерали Карлос Фернандес Гондин оғир хасталикдан сўнг вафот этгач ўз лавозимига киришди. У аввал ушбу маҳкамада вазир ўринбосари бўлиб фаолият юритган. 

Хабар матнида айтилишича, вице-адмирал Куба Коммунистик партияси Марказий қўмитаси аъзоси ва халқ ҳукумати Миллий ассамблеяси депутати ҳам ҳисобланади.

Гандерилья ички ишлар вазирлигида турли лавозимларда хизмат қилган. У ҳарбий аксилразведка хизматини 16 йил давомида бошқарди.