Жаҳон | 07:42 / 10.01.2017
10562
1 дақиқада ўқилади

Обама ўз қизлари махсус хизматдан шикоят қилганларини айтди

Фото: ABC News

АҚШ президенти Барак Обама қизлари Малия ва Саша Оқ уй махсус хизмати ходимларининг доимо бирга бўлишларидан ўзларини ноқулай сезганлари ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда ABC News телеканали хабар бермоқда.  

"Улар ўсмирларга айланганларида махсус хизматдан шикоят қила бошлаганлар. Тасаввур қилинг, сиз ўсмирсиз ва ортингиздан микрофон ва қурол билан бир жуфт соқчи доимо кузатиб юради. Албатта, бу муайян босим ўтказади", деб айтган Обама.

Обаманинг айтишича, қизлари бу вазиятни ажойиб тарзда эплай олишган. У шунингдек рафиқаси Мишелга қизларига берган тарбияси учун миннатдорчилик билдирди.

Аввалроқ Обама қизлари нафақат Оқ уйни, балки ота-оналарини ҳам тарк этишлари мумкинлигини айтганди. 

 

Мавзуга оид