18:31 / 13.01.2017
14852

“Қамоқдан қочиш” сериали давомининг трейлери чиқди

Fox телеканали “Қамоқдан қочиш” драматик сериали давомининг трейлерини тақдим этди. Сериалнинг биринчи тўрт мавсуми 2005-2009 йилларда чиқарилган бўлиб, унда қамоқхонага тушган ака-ука Майкл Скофилд ва Линкольн Барроуз ҳақида ҳикоя қилган.

“Қамоқдан қочиш”нинг тўртинчи мавсуми якунида Майкл ҳалок бўлади. Янги мавсумда эса Линкольн ва Сара Майкл тирик экани ҳамда Ямандаги қамоқхоналардан бирида эканидан хабар топишади. Улар Майклга қамоқхонадан қочишга ёрдам бериш учун дўстларни йиғишади.

Сериалда Вентворт Миллер, Доминик Перселл ва Сара Уэйн Кэллис бош ролларни ижро этди. Улар биринчи тўрт мавсумда ҳам иштирок этишган.

“Қамоқдан қочиш” сериали давомининг биринчи қисми 2017 йилнинг 4 апрель куни тақдим этилади.

Top