Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон давлат қарзи 4 млрд доллардан ошди
Қирғизистон республикаси давлат қарзи 4,075 млрд долларга етди, деб хабар қилмоқда мамлакат молия вазирлиги.
"Расмий маълумотларга кўра, бугунги кунга келиб, ташқи қарз қарийб 3,765 млрд долларни, ичкиси салкам 310 млн долларни ташкил этади", - дейилади вазирлик хабарида.
Молия вазирлигининг қайд этишича, республиканинг давлат қарзлари белгиланган муддатда қатъий равишда адо этилади. "Ўтган йили қарз тўлашга 20,75 млрд сом (299 млн доллар) сарфланган. 2015 йил билан қиёслаганда, қарзни тўлаш учун харажатлар 44 фоизга ошган", - дея маълум қилинган ҳисоботда.
Қирғизистон давлат қарзининг асосий қисмини хорижий кредитлар ташкил этади. Республика биргина Хитойнинг турли молиявий тузилмаларидан мустақиллик йилларида 2,086 млрд доллар миқдорида қарз олган. Уларнинг аксариятини йўллар қуриш ва энергетика соҳасини ривожлантиришга сарф этиб бўлган.
Бунда, Қирғизистон молия вазирлигининг ишонтиришича, мамлакат давлат қарзи "рухсат берилган лимит" доирасидадир. Республика қонунчилигига кўра, мамлакат ташқи қарзи ЯИМнинг 60 фоизидан ошмаслиги керак.
Бугунги кунда миллий валютанинг долларга нисбатан расмий курси 69,48 сомни ташкил этади. Бироқ, алмаштириш бюролари ва тижорат банклари АҚШ долларини 69,7-69,75 сомдан сотишади.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026