Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Куба АҚШнинг кубалик ноқонуний муҳожирлар борасидаги қарорини қўллаб-қувватлади
Куба АҚШ маъмуриятининг ноқонуний кубалик муҳожирларга бир қатор имтиёзлар беришни бекор қилиш ҳақидаги қарорини ўта муҳим қадам деб қабул қилди. Бу ҳақда Куба ҳукумати томонидан берилган баёнот матнида айтилади.
Аввалроқ Оқ уй 20 йил аввал амалга киритилган “нам/қуруқ оёқлар” сиёсатини тўхтатиши ҳақида маълум қилганди. Унга кўра, исталган кубалик муҳожир АҚШ ҳудудига ноқонуний равишда кириб боришга муваффақ бўлса, бу ерда яшаш ҳуқуқини қўлга киритиши мумкин эди. Агарда уни денгизда тутиб олишса, Америка ҳукумати уни Кубага қайтариб юборган.
"АҚШ ва Куба ҳукуматлари ўртасида 12 январь куни имзоланган келишув - икки томонлама муносабатларни илгари суришда жуда муҳим қадамдир", - дейилади Куба ҳукумати баёнотида.
Маълумотларга кўра, АҚШ келажакда Кубадан қонуний муҳожирликни давом эттиради – йилига камида 20 минг киши мамлакатда қабул қилинади.
Маълумот учун, АҚШ ва Куба 2014 йилнинг охирида муносабатларни тиклаш бўйича ишлар бошланганини маълум қилишганди. Ўтган вақт давомида мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар тикланди, АҚШ президенти Барак Обама эса Ҳаванага ташриф буюрди. АҚШ Кубага қарши бир қатор санкцияларни анча енгиллаштирди, бироқ ярим асрлик савдо эмбаргоси ҳали-ҳамон кучда.
Мавзуга оид
10:10 / 12.06.2026
Кубанинг энергетика соҳаси АҚШ санкциялари нишонига айланди
22:15 / 05.06.2026
Трамп Эрон масаласи «ҳал бўлгач» Кубадаги режимни ўзгартириш режасини эълон қилди
08:38 / 05.06.2026
Вашингтон Куба раҳбариятига босимни кучайтирмоқда
17:56 / 22.05.2026