Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия Исроилни ҳарбий аэродромига зарба беришда айбламоқда
Сурия армияси қўмондонлигининг баёнот беришича, Исроил Дамашқдан ғарбда жойлашган йирик ҳарбий аэродромга ракета зарбаси берган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилган.
Сурия ҳарбийларининг маълумотларига кўра, ярим тундан сўнг, Исроил шимолидаги Тивериад кўли ҳудудидан бир неча ракета учирилган.
Ўққа тутилган аэродром Республика гвардиясининг элита қисмлари томонидан фойдаланилган. Ҳарбийлар бу ҳодисани қўпол ҳаракат деб баҳолаган ва қасд олишларига ваъда қилишган.
Жабрланганлар ва вайроналар ҳақида хабар қилинмаяпти.
Мавзуга оид
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
14:06 / 07.07.2026
Дамашқда портлашлар рўй берди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026