Жаҳон | 17:54 / 14.01.2017
5620
1 дақиқада ўқилади
АҚШда 100 йил аввал олинган китоб кутубхонага қайтарилди
Америкалик Сан-Франциско шаҳридаги кутубхонага 100 йил аввал олинган китобни қайтариб берди. Бу ҳақда San Francisco Chronicle газетаси хабар қилмоқда.
Фрэнсис Хопкинс Смитнинг "40 дақиқага кечроқ" ҳикоялар тўплами Уэбб Жонсоннинг катта бувиси томонидан кутубхонадан 1917 йилда олинган.
Эркакнинг аниқлашича, унинг катта бувиси китобни қайтариш муддати ўз якунига етишига бир ҳафта қолганида ҳаётдан кўз юмган. Америкалик китобни аслида 1996 йилда топиб олган бўлиб, уни кутубхонага қайтариб олиб бориб бермаган. У китоб бир неча йилдан сўнг, оиласига ўтиб кетган, деб ўйлаган экан.
Кутубхона китобни қайтариш муддати ўтиб кетгани туфайли жарима белгиламади - сабаби ҳозирда китобларни қайтариш бўйича махсус акция ўтказмоқда.