Трампдан АҚШнинг Исроилдаги элчихонасини Қудусга кўчирмаслик сўралди
Қисман тан олинган Фаластин республикаси президенти Маҳмуд Аббос Le Figaro’га берган интервьюсида Исроилнинг “тан олиниш жараёнини ортга суриши” мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳолат АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Исроилдаги мамлакат элчихонасини Қудусга кўчирса рўй беради, деб хабар қилмоқда Al Arabiya.
«Мен президент Трампга буни қилмасликни сўраб мактуб юбордим. Бу “икки давлат” қарорини йўқ қилади», - деди у.
Аббос сўзларига кўра, элчихона Тель-Авивдан Қудусга кўчирилса, у ҳолда Фаластинда «ҳаракат қилиш учун бир неча вариантлар пайдо бўлади ҳамда улар араб давлатлари билан муҳокама қилинади».
Шу билан бир қаторда, Фаластин раҳбари иш бунгача бориб етмаслиги ва улар АҚШ янги маъмурияти билан можарони ҳал этиш учун биргаликда ишлашига умид билдирди.
Мавзуга оид
21:08 / 27.09.2024
«Биз кетмаймиз» - Маҳмуд Аббос БМТ минбаридан Исроилнинг ҳаракатларини қоралади
18:32 / 21.08.2024
Маҳмуд Аббос Ғазога ташриф буюришдан мақсад нима эканини айтди
21:33 / 18.08.2024
Маҳмуд Аббос Ғазога бормоқчи. Қандай қилиб?
09:20 / 16.08.2024