Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония дунёдаги энг митти ракетани учирди
Фото: AFP 2017/ Jiji Press
Япониянинг аэрокосмик агентлиги дунёдаги энг митти ракета-ташувчи SS-520-4’ни орбитага сунъий йўлдош олиб чиқиши учун коинотга учирди.
Ракета маҳаллий вақт билан 15 январь соат 08:33да Кагосима префектурасидаги Утиномура коинот марказидан учирилган. NHK телеканали маълумотларига кўра, ракета стартидан 7,5 дақиқадан кейин алоқа сунъий йўлдоши Ердан 200 км баландликдаги белгиланган орбитага олиб чиқилган.
Дастлаб ракета 11 январда учирилиши режалаштирилганди, бироқ парвоз ёмон об-ҳаво шароити туфайли қолдирилганди.
SS-520-4 дунёдаги энг кичик ракета бўлиб, орбитага сунъий йўлдош олиб чиқа олади. Унинг баландлиги 9,5 метр, диаметри 50 сантиметр, оғирлиги 2,6 тоннани ташкил қилади. Бу ракета ҳозирда Японияда қўлланувчи учиш қурилмаларидан анча кичикдир: Н2А ракетасининг узунлиги 50 метр, "Эпсилон"ники эса 25 метрни ташкил қилади. Ер сирти кузатувини олиб борадиган сунъий йўлдошнинг ўлчамлари ҳам жуда кичик: оғирлиги 3 кг, ўлчамлари 11,66 х 11,6 х 34,6 сантиметр.
Ракета ва сунъий йўлдошнинг кичик ўлчамлари уларни яратиш ва учириш учун сарф-харажатларни 10 марталаб камайтиришга имкон берди. Харажатлар 400 млн иенни (3,4 млн доллар) ташкил қилган. Бу эса Японияда анъанавий тарзда ишлатилувчи ракеталар учирилишига кетадиган харажатларнинг юздан бирини ташкил қилмоқда. Мисол учун, Н2А туридаги ракетани учириш ўртача 10 млрд иендан кўпроқни (100 млн доллардан кўпроқ) ташкил қилади.
Мавзуга оид
12:03 / 02.02.2026
Япония океан тубида нодир ер элементларини аниқлади
21:06 / 26.01.2026
Японлар пандалар билан хайрлашмоқда – ўзаро муносабатлар ёмонлашгани туфайли Хитой уларни қайтариб олмоқда
14:44 / 23.01.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун Японияда ойига камида 2 минг доллар маош таклиф этилмоқда
11:47 / 21.01.2026