Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда дунёдаги энг кучли лазер ихтиро қилинди
Хитойлик олимлар эркин электронларда ишловчи дунёдаги энг кучли лазерни ихтиро қилишди. Бу лазер ультрабинафша нурланишни пайдо қилади. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Лазер ишланмаси Хитой Фанлар академиясига тегишлидир. Лазер қурилмаси ҳар бир пикосонияда импульсларни 140 трлн фотонга айлантиришга қодир. Бу эса олинаётган ультрабинафша нурланишни дунёдаги энг ёрқинига айлантиради. Бундан ташқари, тўлқин узунлиги бошқарилиши мумкин. Бу технологияни татбиқ қилиш мумкин бўлган соҳалар кўпдир. У айниқса турли физик-кимёвий жараёнларни ўрганишда асқатиши мумкин.
Хабарда айтилишича, лазер бутловчи қисмларининг 90 фоизи Хитойда лойиҳаланиб, шу ерда ишлаб чиқарилган.
Мавзуга оид
00:34
Хитой Starlink сунъий йўлдошларини ишдан чиқарувчи қуролини намойиш этди
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
17:52 / 10.07.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойдаги фожиали ҳодисалар юзасидан Си Жинпингга ҳамдардлик йўллади
17:31 / 10.07.2026