Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ходими Улуғбек Авазов ва Қашқадарё вилояти энергия сотиш департаманти мутахассиси Шавкат Холовларга ОЧИҚ ХАТ.
Ҳурматли Улуғбек ва Шавкатбек. Сизларнинг “kun.uz” сайти мухбирининг вилоятдаги электр таъминотидаги нуқсонлар ҳақида берган саволларига 2017 йил 14 январь куни берган жавобларингизни ўқиб ҳайратдан ёқа ушладим. “Қашқадарё вилоятининг электр таъминотидан қарзи 460 миллиард сўмни ташкил этади. Вилоятнинг электр энергияси бўйича кунлик сарф-харажати 3 миллиард сўмдан иборат. Шундан 1,3 миллиарди аҳоли эҳтиёжига сарфланади. Аммо аҳоли томонидан қиш мавсумида электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг ошиб кетиши сабаб, бу қиймат янада кўтарилади. Энг ачинарлиси аҳоли ўз қарздорлигини ёпишни истамайди,”- деб барча айбни аҳоли зиммасига юклабсизлар.
Мен Қашқадарё халқини ориятли, меҳнаткаш инсонлар, деган тасаввурда эдим. Сизларнинг жавобингиз менинг қашқадарёликлар ҳақидаги тасаввуримни ўзгартириб юборди. Ахир истеъмол қилган электр энергияси учун ҳақ тўламайдиган халқни нима деб аташ мумкин?! Аммо аҳолини айблашдан олдин сизлар рўкач қилган рақамларни мушоҳада қилиб кўрайлик. Вилоятнинг электр таъминотидан 460 миллиард сўмлик қарзи қандай юзага келди?
Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида НИЗОМнинг 10-моддасида: “Истеъмолчилар истеъмол қилинган электр энергияси (қуввати) учун тўлиқ ҳисоб-китобни ҳар ойда, электр таъминоти шартномасига мувофиқ, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки истеъмолчининг ўзи ёзадиган тўлов ҳужжатлари бўйича амалга оширадилар.
Истеъмол қилинган электр энергияси (қуввати) учун тўлов электр таъминоти шартномасида белгиланган миқдорларда ва муддатларда амалга оширилмаган тақдирда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатади”, - дейилган. Ҳудудий электр тармоғи корхонаси мутасаддилари Ҳукумат томонидан қўйилган ана шу талабни изчил бажариб боришганида, шу даражадаги қарздорлик юзага келармиди?! Албатта, йўқ! Шу низомда тўлов тартиблари аниқ ва мукаммал белгилаб берилган. Бажариш шарт бўлган кўрсатмалар бажарилганида, 460 миллиард сўм қарз пайдо бўлармиди? Албатта, йўқ!
Ўзбекистон Президенти Ш.М. Мирзиёев 2017 йил 14 январдаги йиғилишда: “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятида 67 минг киши, жумладан, қўштирноқ ичидаги «пул йиғувчи»лар мавжуд бўлса-да, нима сабабдан улкан дебитор қарздорликнинг тагига етиб бўлмайди?”,











