Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Бобур кўчасидаги боғни «Дўстлик боғи» деб номлаш таклифини киритди
Шавкат Мирзиёев асосий бойлигимиз бўлган ва биз ҳақли равишда фахрланадиган кўп миллатли халқимизнинг бирдамлиги ва жипслигини кўз қорачиғидек асраш ҳамда янада мустаҳкамлаш Ўзбекистонни ўз Ватани, деб биладиган ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи эканлигини таъкидлади.
"Биз фақат шу йўл билан бугунги куннинг барча таҳдид ва хавф-хатарларига самарали қарши туришимиз, жамиятимизда турли бузғунчи ғояларга қарши қатъий иммунитет яратишимиз, ўзимиз танлаган демократик тараққиёт йўлида янада салмоқли натижаларга эришишимиз мумкин", - деди давлатимиз раҳбари.
Шу муносабат билан Республика байналмилал маданият маркази ўзининг кўплаб тадбирларини ўтказиб келаётган Бобур кўчасидаги боғни «Дўстлик боғи» деб номлаш таклифини киритди.
Бош вазир А.Н.Арипов тегишли идоралар билан биргаликда, бир ой муддатда мазкур боғ ҳудудида Ўзбекистонда истиқомат қилаётган барча элу элат вакилларининг ўзига хос маданияти, урф-одатлари ва пазандачилик анъаналарини намойиш этиши учун павильонлар барпо қилиш лойиҳасини ишлаб чиқиши зарурлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
22:21 / 30.01.2026
Тошкентда одамларни қўрқитиб, пул талаб қилган ўсмирлар гуруҳи қўлга олинди
21:53 / 29.01.2026
Тошкентда чет элликка нос чектирмоқчи бўлган йигит жазоланди
20:30 / 24.01.2026
Табиий вентиляцияни яхшилаш орқали Тошкентда чанг миқдорини камайтириш ва ёзда ҳароратни пасайтириш режалаштирилмоқда
15:48 / 24.01.2026