14:43 / 25.01.2017
16383

Ўзбекистон от спорти федерациясига янги раис тайинланди

Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон от спорти федерациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Конференцияни Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов олиб борди. Унда дастлаб қилинган ишлар юзасидан федерация Ижроия қўмитаси ҳамда тафтиш комиссиясининг 2013-2016 йиллар учун ҳисоботлари тингланди.

Конференцияда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди ва Ўзбекистон от спорти федерацияси раиси этиб Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши раиси Қудратилла Рафиков бир овоздан сайланди. 

Шунингдек, федерация Бош котиби лавозимига Элдар Анарбоев, раис ўринбосари лавозимларига эса Аваз Каримов, Феруз Абдуллаев, Аваз Исмоиловлар сайланишди. Шу билан бирга, тафтиш комиссия ҳамда Ижроия қўмитаси аъзоларининг янги таркиби ҳам тасдиқланди.

Top