Илон Маск Лос-Анжелес остида туннель қазимоқчи
Илон Маск Лос-Анжелес остида туннель қазимоқчи. Бу ҳақда ишбилармон Twitter’да ёзган. Туннель Маск томонидан 2016 йил охирида айтиб ўтилган ер ости йўллари қурилишидаги илк қадам бўлади.
Аввалига Маск “тахминан бир ойдан сўнг қазишни бошлаши” ҳақида ёзди. Кейинроқ эса бу гаплари ҳақиқат эканини тасдиқлади.
Маск 2016 йили Twitter’да: “Автомобиллар тирбандлиги мени ақлдан оздирмоқда. Мен бурғулаш машинасини қуриб, қазишни бошламоқчиман...”, деб ёзганди.
Шундан сўнг у бу ҳазил эмаслигини ва туннелларни бурғулаш бўйича янги компанияси номини ҳам ўйлаб қўйганини айтиб ўтган.
Маск 2016 йил бошидаги SpaceX Hyperloop лойиҳасига бағишланган тадбирда туннелларнинг ер ости йўлларидаги ўрни ҳақида гапириб ўтган. Ўшанда у уларни ҳар хил даражада қуриш мумкинлигини ҳам маълум қилганди. Шу тариқа катта шаҳарлардаги тирбандликка барҳам бериш мумкин экан.
Мавзуга оид
11:50 / 05.11.2024
АҚШ суди Маскнинг сиёсий лотереясини тақиқламади
00:15 / 29.10.2024
Филаделфия прокурори Илон Маскка қарши даъво киритди
19:21 / 27.10.2024
NASA Илон Маск ва Путиннинг мулоқотлари юзасидан тергов ўтказишга чақирди
10:10 / 26.10.2024