Машина харид қилувчиларга маслаҳатлар
Кўпчилик машина харид қилиш жараёнида маслаҳат қилиб кейин иш кўради. Хоҳ янги, хоҳ минилган машина олса ҳам маслаҳатсиз бир қарорга келмайди. Янги машина сотиб олиш борасида кўпчилик қатори сиз ҳам кўп маслаҳатга муҳтож эмассиз. Сабаби:
- автосалонларда машина танлаш имконияти жуда чегараланган;
- сиз истаган моделингизни дарров сотиб олишнинг имкони деярли йўқ;
- пулини олдиндан тўлаб қўйиб, ойлаб кутишга хоҳишингиз йўқ;
- ранг танлаш борасида ҳам чегаралангансиз;
- сотувдаги бемалол моделлар эса сизга керакмас ва ҳоказо муаммоларга дуч келасиз.
Натижада "Отанг - бозор, онанг - бозор", дея машина бозорига йўл оласиз. Машина бозорида ҳам талайгина муаммоларга дуч келасиз:
- минилган машинанинг айби йўқмикин?
- "краскаси бор" бўлса қай даражада шикастланган экан? "Суяги бутунми"?
- "пробеги ҳалол"микин?
- автосалонда янги машина берадиган пулга бозордан минилганини олиш ҳам ёқимсиз;
- мотори, юрар қисмлари қандай? Ва ҳоказо саволлар.
Мана шу босқичга етганда кўпчилик мантиқан тўғри қарорга келади, яъни таниш машина мутахассисини қидиради. Тўғри-да, харид қилишда адашгандан кўра, мутахассисга яхши машина топиб бергани учун мукофот пули (зазор) бергани афзалроқ. Деярли ҳамма машинани асл эгасидан ва арзонроқ нархга олиш истагида бўлади. Лекин кўпинча буни иложи бўлмайди. Чунки машинанинг эгалари вақт, куч, асаб кетказиб шанба-якшанба (баъзан эса бир нечталаб) бозорда ўтиришни истамайди. Аксарият ҳолда истак топилса ҳам имконият топилмайди. Имконият топгач эса машинасини арзон сотишни хоҳламайди. "Бу машина менга фалончага тушган, шунча арзонига сотаманми?!", деган важлар ўртага чиқади. Бундан ташқари, сотмоқчи бўлган нархлари эса бозор нархидан анча баланд бўлади. Шанба ва якшанба кунлари машина бозорига машина олиб кириш учун патта пули ҳам ҳозирги кунда 28000 сўмлигини ҳисобга олсак, икки кун учун 56000 сўм тўлаш керак. Устига устак, машинани бозорга тайёрлаш ҳам маҳорат ва маблағ талаб қиладиган иш.
"Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин", дегандай, машинафуруш (машина олиб - сотиш билан шуғулланувчи одам) эса машинани бозорга олиб чиқишдан олдин уни маромига етказиб тайёрлайди. Иқтисодий тил билан айтганда, машинага инвестиция сарф қилиб, харидорга ёқадиган аҳволга келтиради ва албатта, шунинг асосида даромад қилиш умидида бўлади. Бир сўз билан айтганда, машина сотувчининг ҳам муаммолари ва харажатлари талайгина.
Натижада, якшанба куни дам олишдан воз кечиб эрталабдан бозорга борасиз, таниш устангиз келгунича тахминий нарх-наводан хабардор бўлиш учун 1-2 соат бозорни айланасиз, (яхши тушунмасангиз ҳам) вариантларни ажратиб қўясиз. Таниш устангиз эса умуман бошқа машинани маслаҳат бериши ҳам мумкин. Ва ниҳоят, талай вақт, куч, маблағ сарфлаб кўп жиҳатдан ўзингизга маъқул келган машинани сотиб оласиз.
Юқорида санаб ўтган ноқулайликлардан осонроқ қутилишни яна бир ечими бор. Сиз машина сотиш ёки сотиб олишингиздан қатъи назар, уйингиздан чиқмасдан, иссиқ қаҳвани дамлаб олиб, телефонингиз орқали (компьютер ёки планшет орқали ҳам ) Avtobor.uz сайти ёрдамида машина сотиш ёки харид қилишингиз мумкин. Сайтимизда бериб бориладиган ҳар бозор кунидаги таклифларни ўрганиб чиқиш орқали эса бозор нархини осонгина аниқлаштириб олишингиз мумкин. Ўзингизга маъқул бўлган вариант чиқса, исталган авто устахонасидаги мутахассисга мурожаат қилиб, машинани кўрсатиб олишингиз мумкин. Бу орқали сиз талайгина оворагарчиликлардан халос бўлиш билан бир қаторда, салмоқли маблағингизни ҳам тежаб қоласиз.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
12:54 / 05.10.2024
Ҳиндистонлик эркак ноодатий автомобиллар коллекцияси билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
07:53 / 28.09.2024
Тиланчилик учун 10 ёшли ўғлидан фойдаланган эркак 10 суткага қамалди
19:41 / 27.09.2024