Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцария қишлоғи ўз валютасини жорий қилди
Швейцариянинг Ле-Дьяблере қишлоғи янги фуникулерга (осма йўл) пул тўплаш мақсадида исенау деб номланган миллий валютасини муомалага киритди. Бу ҳақда 30 январда маълум қилинди.
Ле-Дьяблере ёнидаги тоғларда жойлашган тоғ-чанғи курорти номига аталган Исенау манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси 50 мингта тангани зарб қилди. Апрелгача маҳаллий дўконлар ва ресторанлар уларнинг бир донасини 10 швейцар франки курси бўйича ҳақиқий пуллар билан бир қаторда қабул қиладилар.
"Кимдир 10 франк турадиган пишлоқ сотиб олади ва 20 франкли купюра тўлайди. Биз ундан қайтим сифатида исенау тангасини олмоқчилиги ҳақида сўраймиз", деб айтмоқда пишлоқ дўкони эгаси Люсьен Мореро. Агар сайёҳ уни ишлатмоқчи бўлса, буни Ле-Дьяблереда қилишига тўғри келади.
Жамғарма аъзоси Жан-Мари Шлебицнинг таъкидлашича, вақтинчалик валюта маҳаллий аҳолини "жонлантирди". Бу акциянинг якуний мақсади янги фуникулер сотиб олиш учун зарур бўлган 250 минг франкни йиғиш ҳисобланади. Ҳозирда чанғичилар курортга 1953 йилдан бери ишлаб келаётган эскириб қолган 4 ўриндиқли осма йўлда етиб олмоқдалар.
Мавзуга оид
22:32 / 25.06.2026
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган 43,5 млн доллар активлари тиббиётга йўналтирилди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
08:55 / 20.06.2026
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
20:20 / 14.06.2026