Жаҳон | 15:34 / 01.02.2017
7543
2 дақиқада ўқилади

Абэ Путин билан тинчлик битимини шахсан имзоламоқчи

Япония бош вазири Синдзо Абэ Россия президенти Владимир Путин билан икки мамлакат ўртасидаги тинчлик битимини шахсан имзоламоқчи эканини маълум қилди. У бундай баёнот билан парламент қуйи палатасидаги бюджет комиссияси йиғилишида чиққан.

"Мен эстафета таёқчасинини бермоқчи эмасман. Мен президент Путин билан тинчлик битимини шахсан имзоламоқчиман", - дея таъкидлаб ўтди Япония бош вазири. У яна бир бора "икки мамлакат ўртасидаги тинчлик битими 70 йилдан бери имзоланмай келаётгани яхши ҳолат эмаслигини" таъкидлаб ўтди.

Шунингдек Абэ Россияга жорий йилда расмий ташриф билан келишини тасдиқлади. У Россия билан жанубий Курил оролларида ҳамкорликдаги хўжалик фаолиятига тўхталиб ўтиб, бу "ўзаро ишончни ошириши, шунингдек тинчлик битимини имзолаш йўлидаги катта қадам бўлишини" таъкидлаб ўтди.

Москва ва Токио ўтган асрнинг ярмидан бошлаб Икки жаҳон уруши якунларига кўра тинчлик битимини ишлаб чиқиш масаласи бўйича танаффуслар билан маслаҳатлашувлар олиб бормоқда. Бунда Курилнинг жанубий қисми мақоми жиддий тўсиқ бўлиб келмоқда. Японияда Хабомаи деб аталувчи Итуруп, Кунашир, Шикотан ва бир қатор кичик ороллар Собиқ Иттифоқ таркибига уруш тугаганидан сўнг кирган, бироқ бу Токио томонидан рад этиб келинади. 

Россия президенти Владимир Путиннинг Японияга ўтган йилнинг 15-16 декабрь кунлари уюштирган ташрифи ва Абэ билан учрашуви якунига кўра қўшма баёнот қабул қилинди. Унда "Россия ва Япониянинг жанубий Курил оролларида ҳамкорликдаги хўжалик фаолияти бўйича маслаҳатлашувлар бошланиши тинчлик битимини имзолашда муҳим қадам бўлиши" айтилади.

Мавзуга оид