Умидларни пучга чиқарган Австралия
Imgur тармоғининг Boedith тахаллуси остидаги фойдаланувчиси Австралияга бориб, оммабоп туристик жойлар ҳақида кўплаб фотосуратларни олди. Унинг саёҳати норози юз қиёфаси билан тушган кадрлари сабаб эътибор қозонди. Boedith тасвирларга Яшил қитъадан хафсаласи пир бўлгани ҳақидаги изоҳларни ҳам қолдирди.
Imgur фойдаланувчилари фотосуратлар муаллифини у Австралияда ҳалокатга учрамагани билан табриклаб, кадрлар ҳақиқий эканига шубҳа қилишди.
Кадрларни бир сутка давомида 600 минг маротаба кўришган. Қуйида биз ҳам ушбу фотосуратларни тақдим этамиз.
«Мельбурн — бу шунчаки бинолар»
«Буюк океан йўли ажойиб эканини эшитгандим, бироқ бу шунчаки тушунарсиз тошлар»
«Қулоғи оғир ҳазилкашни дўппосламоқчи бўлдим»
«Брисбенда пляж шаҳар четида. Тентаклик»
«Ҳайвонот боғи ҳақидаги фикр мени илҳомлантирди. Бироқ Стив Ирвин ўлгани маълум бўлди»
«Коалалар ҳам доим уйқуда»
«Квинсленддаги машҳур кемани кўришга бордим. У ҳаттоки суза ҳам олмас экан...»
«Менга табиатдан баҳра ол, дейишди. Мен эса ҳаттоки акулаларни ҳам кўрмадим»
«Хуллас, мен у ердан кетдим. Австралия бўлмағур жой»
Мавзуга оид
13:20 / 30.10.2024
РФ 131 нафар Австралия фуқаросини «стоп-лист»га киритди
17:10 / 26.10.2024
Инсон матонати – 61 ёшида супермарафонда ғолиб чиққан австралиялик чўпон
22:45 / 24.10.2024
2024 йилда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони маълум қилинди
21:02 / 22.10.2024