Жамият | 13:09 / 06.02.2017
25243
1 дақиқада ўқилади

Орттирилган муаммо

Фото: Express-k.kz

СВОЖЖДЛҚК департаментининг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Мансур Талатов шериги Темур Шокиров (исм-фамилиялар ўзгартирилган) билан валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадида жиноий тил бириктирганлиги аниқланди.

“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, улар харидор Эркин Муртазовга 5100 АҚШ долларини 22 млн. 440 сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суд ҳукми билан тегишли жазо тайинланди.

Мавзуга оид