Трамп Путин ҳақида ёзди
АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилдики, Россияда бизнес юритмайди ва бу давлат раҳбари Владимир Путин билан шахсан таниш эмас. У бугун шу ҳақда ўз твиттерида баён қилган.
«Мен Путинни билмайман, Россияда бизнесим йўқ, душманларим ақлдан озмоқда, масалан Обама Эрон билан, дунёдаги биринчи рақамли давлат билан келишган, ва улар бунда муаммо кўришмайди!» — дея ёзган Трамп.
4 февраль куни Fox News телеканали бошловчиси Билл О'Рейлига берган интервьюсида Трамп россияликлар президентини ҳурмат қилиши ҳақида айтганди. Журналист эса ўз навбатида Ғарб давлатлари томонидан бу сиёсатчи ва расмий Москва бир қатор айбловлар билан айбланишини эслатган ҳамда Путинни қотил деб атаганди.
«Қотиллар кўп. Бизда ҳам қотиллар бисёр. Сизнингча бизнинг давлат ҳеч нарсада айбдор эмасми?», — дея журналистнинг сўзини кесганди америкаликлар раҳбари.
Кремль эса FoxNews телеканалини Путин ҳақидаги хунук сўзлар учун узр сўрашга чақирди.
Мавзуга оид
23:13 / 20.08.2024
Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса Илон Маскка Оқ уйдан лавозим таклиф қилади
21:54 / 04.08.2024
Трамп Путинни маҳбуслар алмашинуви билан табриклади
10:28 / 27.08.2021
Трамп: Байден Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш режасини бузди
23:07 / 23.02.2021