Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва ҳаво ҳужумидан ҳимоя бўлими юқори ҳарбий тайёргарликка келтирилди
Фото: РИА "Новости"
Россия Ҳаво-космик кучларининг Москвадаги ҳаво ҳужумидан ҳимоя бўлинмаси фавқулодда текшириш доирасида юқори ҳарбий шайлик ҳолатига келтирилди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигига асосланган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар қилмоқда.
Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, таҳдид ишораси билан «С-300», «С-400» ва «Панцирь-С» дивизионлари шай ҳолатга келтирилган. Улар захира ўринларига ҳамда жанговар техникаларни темир йўл платформаларига юклаш жойларига боришган.
Ҳарбий бўлинмалар белгиланган ҳудудларга келгач, техникаларни тиклашади ва ҳарбий навбатчиликда туришади.
Бу амалий машғулотлар Россия президенти Владимир Путиннинг Ҳаво-космик кучлари ҳарбий тайёргарлиги бўйича фавқулодда текширувни эълон қилиши доирасида ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:18 / 30.04.2026
“Украина дронлари сабаб” — таҳлилчилар Россиянинг 9 май парадидаги чеклов ҳақида
14:26 / 29.04.2026
Дунёни икки лагерга бўлган Черчилл – “Совуқ уруш” даври қандай бошланганди?
21:03 / 28.04.2026
Россияда мигрантлар учун давлат божлари 12 баробар ошиши кутилмоқда
20:54 / 28.04.2026