Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги йирик қурилиш моллари бозорида ёнғин юз берди
8 февраль куни Тошкент шаҳрининг Жомий кўчасида жойлашган қурилиш моллари бозорида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Хабарга кўра, бозордаги дўконлардан бирида чиққан ёнғин бошқа савдо дўконларига ҳам тарқаган. Тахминан 5 ёки 6та дўкон ёниб кетгани айтилмоқда.

Ҳодиса юз берган жойга ўт ўчириш хизмати етиб келган. Ёнғин бутунлай бартараф этилгани айтилган.
Ҳозирча ёнғин келиб чиқишига айнан нима сабаб бўлгани ва ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Тахминларга кўра, ёнғин дўконлардан биридаги электр тармоғи орқали чиққан бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни Тошкент шаҳридаги «Манас» ресторанида ҳам ёнғин келиб чиққан эди.
Мавзуга оид
10:00
Миллий боғда катта қурилиш: дарахт кесилгани учун ким жавоб беради?
18:50 / 04.03.2026
Тошкент бош режасининг ўзгариши: энди айрим жойларда 30-40 қаватгача қурилиш қилса бўлади
13:44 / 04.03.2026
Тошкент марказий кўчаларида 200 дан ортиқ дарахтда касаллик белгилари аниқланди
11:47 / 04.03.2026