Нью-Йоркдаги мактаблар 9 февралда АҚШнинг шимоли-шарқига ёпириладиган қор бўрони сабабли ёпилади. Бундай қарорни шаҳар раҳбарияти қабул қилган.
"Қор ёғиши сабабли Нью-Йоркдаги барча мактаблар пайшанба куни ёпилади", деб маълум қилган шаҳар мэри Билл Де Блазио.
Метеорологик хизматлар Нью-Йорк, Филадельфия, Питтсбург, Бостон ва АҚШ Шарқий соҳилидаги бошқа шаҳарларга 9 февралга ўтар кечаси қор бўрони яқинлашишини маълум қилган. Тахмин қилинишича, қор кун бўйи ёғади. weather.com портали маълумотларига кўра, 30 см гача қор ёғиши мумкин.
Нью-Йоркнинг фавқулодда вазиятлар департаменти қор бўрони пайшанбанинг соат 18.00гача (Тошкент вақти билан 10 февраль соат 04.00) давом этишидан огоҳлантирган.












