Жаҳон | 16:31 / 11.02.2017
5071
1 дақиқада ўқилади

Туркия конституциясига ўзгаришлар киритиш бўйича референдум қачон ўтказилиши маълум бўлди

Фото: РИА "Новости"

Туркия конституциясига ўзгаришлар киритиш масаласи бўйича референдум 2017 йилнинг 16 апрель куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туркия олий сайлов кенгаши раҳбари хабар берди, деб маълум қилмоқда Reuters.

Хабар қилинишича, конституцияга ўзгартириш киритиш Туркияда парламентдан президентлик бошқарув шаклига ўтишни назарда тутади.

Бу мамлакат президентига фавқулодда ҳолат ҳақида эълон қилиш, вазирлар ва юқори лавозимли давлат амалдорларини ишга тайинлаш, шунингдек, парламентни тарқатиб юбориш имконини беради.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакатнинг президентлик бошқарув шаклига ўтишини маъқуллагани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид