АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэладаги вазиятдан ташвишда эканини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости Оқ уй баёнотига асосан хабар берди.
«Президент Трамп Венесуэладаги вазият, хусусан гуманитар аҳволдан ташвишда эканини билдирди», - дейилади Оқ уй хабарида.
Бу ҳақда АҚШ раҳбари Перу президенти Педро Кучински билан мулоқотда айтиб ўтган.
Етакчилар икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилишиб, учрашув ҳақида келишиб олишди.












