10:35 / 13.02.2017
4101

«Ювентус»да навбатдаги ғалаба, Ҳигуаинда навбатдаги дубль

«Ювентус» футбол клуби Италия чемпионатининг 24-тури доирасида «Кальяри» жамоаси устидан ғалаба қозонди. Кальяридаги «Сан-Элия» стадионида кечган баҳс 2:0 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.

Туринликлар жамоаси сафида аргентиналик ҳужумчи Гонсало Ҳигуаин дубль қайд этди. «Кальяри» ярим ҳимоячи Николо Барелланинг иккинчи бўлим ўрталарида четлаштирилиши туфайли ўйинни ўн киши бўлиб якунлади.

«Ювентус» 60 очко билан А серия турнир жадвалининг биринчи ўрнида бормоқда. «Кальяри» эса (27 очко) 15-поғонада.

Кальяри – Ювентус 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 
0:1 – 37 Ҳигуаин, 0:2 – 47 Ҳигуаин.
Огоҳлантиришлар: Лихтштайнер (12), Кьеллини (14), Барелла (27), Маркизио (43), Куадрадо (57), Исла (78), Ди Женнаро (85), Манжукич (90).
Четлатиш: Барелла (67).

Top