Чиқиндилар, лой ва бутунлай харобазор. Олимпия ўйинларидан олти ой ўтиб, Рио-де-Жанейродаги йирик спорт иншоотлари жуда аянчли аҳволда: машҳур “Маракана” стадиони хароб ҳолатда, сузиш бассейнлари қуриб қолган, гольф майдони эса лойга тўла.

Қуйида Риодаги машҳур спорт объектларининг ҳозирги аҳволи тасвирланган суратларни тақдим этамиз.

1 миллион долларлик қарзи туфайли харобазорга айланган машҳур “Маракана” стадиони.
Фото: AFP
Олимпиададан сўнг ташландиқ жойга айланган гольф майдони.
Фото: Reuters

Ҳаммасидан ҳам “Маракана” стадионининг аҳволи аянчли. Қуртлар майсаларни еб тугатган, ойналар синдириб ташланган, томошабинлар ўриндиқлари эса юлиб олинган ва синдириб ташланган. Январь ойи охирида маҳаллий электр энергия компанияси стадионни жуда ҳам катта миқдордаги қарзлари туфайли чироқларсиз қолдирди.

Бундан ташқари, стадион бир неча бора жиноятчилар томонидан ҳужумга учради. Ўғрилар бу ердан ўт ўчириш қурилмалари, ичаклар, телевизорлар ва шарафига арена номланган журналист ҳамда ёзувчи – Марио Фильянинг бронза ҳайкалини ўмариб кетишди.

“Маракана” стадиони.
Фото: Associated Press
Стадионнинг бу аҳволга тушишида ўғриларнинг “хизмати” катта бўлди.
Фото: Associated Press
Фото: Associated Press
Стадиондаги юлиб олинган ўриндиқлар.
Фото: Associated Press