Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия президенти Қатарга етиб келди
Фото: Anadolu
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Форс кўрфази бўйидаги давлатларга уюштирган сафари чоғида Қатар пойтахтига ташриф буюрди. Бу ҳақда Анадолу агентлиги хабар беради.
Турк давлати раҳбари учган самолёт Хамад халқаро аэропортига маҳаллий вақт билан 18:00да қўнган.
Аэропортда Туркия президентини Қатар энергетика ва саноат вазири Муҳаммад аль-Сада, мамлакатнинг Анқарадаги элчиси Салим Муборак ал-Шафи, Туркиянинг Доҳадаги элчиси Аҳмет Демирок ва элчихонанинг бошқа ходимлари кутиб олди.
Туркия президентига сафар чоғида унинг рафиқаси Эмина Эрдўған, ВС Бош штаб раҳбари, генерал Хулуси Акар, ТИВ Мавлут Чавушўғлу, Энергетика ва табиий манбаалар вазири Берат Албайроқ, Иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи, Миллий мудофаа вазири Фикри Ишиқ ҳамда Туркиянинг Миллий разведка ташкилоти маслаҳатчиси Хоқон Фидан ҳамроҳлик қилишди.
Маълум қилинишича, мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад - икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришдир.
Мавзуга оид
11:22 / 23.03.2026
Қатарда ҳарбий вертолёт ҳалокати: етти киши вафот этди
20:13 / 19.03.2026
Исроил дунёдаги энг йирик газ конига зарба берди. Газ нархи кўтарилиб кетди
22:38 / 17.03.2026
Финалиссима-2026 бекор қилинди: Испания – Аргентина ўйини ўтказилмайди
19:08 / 14.03.2026