Фан-техника | 08:29 / 17.02.2017
9106
1 дақиқада ўқилади

Корея суди Samsung компаниясининг асл раҳбарини ҳибсга олди

Сеул суди Жанубий Кореянинг Samsung Electronics корпорациясининг раҳбари Ли Чжэ Ённи ҳибсга олишга ордер берди. У мамлакатнинг вақтинча вазифасидан четлаштирилган президенти Пак Кин Хе билан боғлиқ коррупция можаросига алоқадорликда гумон қилинмоқда, деб хабар қилади Reuters агентлиги.

Бироқ, маҳкама Samsung президенти Сан Жин Пакни ҳибсга олиш бўйича сўровни рад этган. Қайд этилишича, Чжэ Ён ўз иши бўйича суд қарорини Сеулдан 15 км узоқликдаги қамоқхонада кутади. Тергов ишлари 28 февралгача тугаши керак. 

Аввалроқ, ўз ваколатларини бажаришдан вақтинча четлатилган президент Пак Кин Хе ва унинг қоҳина дугонаси Чхве Сун Силь билан боғлиқ коррупция можароси бўйича махсус комиссия Samsung компаниясининг вице-президенти Ли Чже Ённи яна сўроққа чақириши ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид